Surah Al-Haaqqah ( The Inevitable )

Ўзбек

Surah Al-Haaqqah ( The Inevitable ) - Aya count 52

ٱلْحَآقَّةُ ﴿١﴾

Ал-Ҳааққаҳ.

مَا ٱلْحَآقَّةُ ﴿٢﴾

Ал-Ҳааққаҳ нима ўзи?!

وَمَآ أَدْرَىٰكَ مَا ٱلْحَآقَّةُ ﴿٣﴾

Ал-Ҳааққаҳ нималигини сенга нима билдирди?!

كَذَّبَتْ ثَمُودُ وَعَادٌۢ بِٱلْقَارِعَةِ ﴿٤﴾

Самуд ва Од қориъани ёлғонга чиқаришди. («Қориъа» ҳам қиёматнинг номларидан бири, шиддат билан эшик қоқиб келувчи маъносини англатади.)

فَأَمَّا ثَمُودُ فَأُهْلِكُواْ بِٱلطَّاغِيَةِ ﴿٥﴾

Бас, аммо Самуд ҳаддан ошувчи билан ҳалок қилинди. («Ҳаддан ошувчи»дан мурод қаттиқ чақмоқдир.)

وَأَمَّا عَادٌۭ فَأُهْلِكُواْ بِرِيحٍۢ صَرْصَرٍ عَاتِيَةٍۢ ﴿٦﴾

Ва аммо Од қаттиқ (совуқ) шамол билан ҳалок қилиндилар.

سَخَّرَهَا عَلَيْهِمْ سَبْعَ لَيَالٍۢ وَثَمَٰنِيَةَ أَيَّامٍ حُسُومًۭا فَتَرَى ٱلْقَوْمَ فِيهَا صَرْعَىٰ كَأَنَّهُمْ أَعْجَازُ نَخْلٍ خَاوِيَةٍۢ ﴿٧﴾

У зот уларнинг устидан бу шамолни етти кечаю саккиз кундуз бетўхтов эстириб қўйди. Бас, қавмни у ерда ҳалок бўлиб, ағдарилиб ётганини кўрасан. Улар худди хурмонинг чириган томирларига ўхшарлар.

فَهَلْ تَرَىٰ لَهُم مِّنۢ بَاقِيَةٍۢ ﴿٨﴾

Бас, сен улардан бирортасини боқий қолганини кўрасанми?

وَجَآءَ فِرْعَوْنُ وَمَن قَبْلَهُۥ وَٱلْمُؤْتَفِكَٰتُ بِٱلْخَاطِئَةِ ﴿٩﴾

Фиръавн, ундан аввалгилар ва тўнтарилганлар хато қилдилар.

فَعَصَوْاْ رَسُولَ رَبِّهِمْ فَأَخَذَهُمْ أَخْذَةًۭ رَّابِيَةً ﴿١٠﴾

Бас, улар Роббиларининг Расулига осий бўлдилар. Дарҳақиқат, У зот уларни қаттиқ тутишлик билан тутди.

إِنَّا لَمَّا طَغَا ٱلْمَآءُ حَمَلْنَٰكُمْ فِى ٱلْجَارِيَةِ ﴿١١﴾

Албатта, Биз сув туғёнга келган пайтда сизларни кемада кўтарганмиз.

لِنَجْعَلَهَا لَكُمْ تَذْكِرَةًۭ وَتَعِيَهَآ أُذُنٌۭ وَٰعِيَةٌۭ ﴿١٢﴾

Уни сизларга эслатма қилиш учун ва англовчи қулоқлар англаб олиши учун. (Бўлиб ўтган қисса ва ҳодисалар ҳамма учун ўрнак, эслатма, ваъз-насиҳат бўлиши керак.)

فَإِذَا نُفِخَ فِى ٱلصُّورِ نَفْخَةٌۭ وَٰحِدَةٌۭ ﴿١٣﴾

Қачонки дудга биргина пуфлашла пуфланса...

وَحُمِلَتِ ٱلْأَرْضُ وَٱلْجِبَالُ فَدُكَّتَا دَكَّةًۭ وَٰحِدَةًۭ ﴿١٤﴾

Ва еру тоғлар кўтарилиб, бир мартагина силкитилса...

فَيَوْمَئِذٍۢ وَقَعَتِ ٱلْوَاقِعَةُ ﴿١٥﴾

Бас, ўша кунда, воқеа воқеъ бўлибдир.

وَٱنشَقَّتِ ٱلسَّمَآءُ فَهِىَ يَوْمَئِذٍۢ وَاهِيَةٌۭ ﴿١٦﴾

Ва осмон парчаланса, бас, ўша кунда, у (осмон) беҳолдир.

وَٱلْمَلَكُ عَلَىٰٓ أَرْجَآئِهَا ۚ وَيَحْمِلُ عَرْشَ رَبِّكَ فَوْقَهُمْ يَوْمَئِذٍۢ ثَمَٰنِيَةٌۭ ﴿١٧﴾

Ва фаришталар унинг атрофида ва ўша кунда Роббингнинг Аршини саккизтаси кўтариб турадир. (Аллоҳнинг аршини саккизта ёки саккиз турли фаришталар кўтариб турадилар. Арш ўзида иззат, султон ва моликлик маъноларини англатади. Башарият Аршнинг исмини билади, унинг ҳақиқатини Аллоҳнинг Ўзи билади.)

يَوْمَئِذٍۢ تُعْرَضُونَ لَا تَخْفَىٰ مِنكُمْ خَافِيَةٌۭ ﴿١٨﴾

Бас, ўша кунда кўрикдан ўтасизлар, бирорта нарсангиз махфий қолмайдир.

فَأَمَّا مَنْ أُوتِىَ كِتَٰبَهُۥ بِيَمِينِهِۦ فَيَقُولُ هَآؤُمُ ٱقْرَءُواْ كِتَٰبِيَهْ ﴿١٩﴾

Бас, кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса, у, мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар...

إِنِّى ظَنَنتُ أَنِّى مُلَٰقٍ حِسَابِيَهْ ﴿٢٠﴾

Албатта, мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим, дейдир.

فَهُوَ فِى عِيشَةٍۢ رَّاضِيَةٍۢ ﴿٢١﴾

Бас, у розилик ҳаётидадир.

فِى جَنَّةٍ عَالِيَةٍۢ ﴿٢٢﴾

Олий жаннатдадир.

قُطُوفُهَا دَانِيَةٌۭ ﴿٢٣﴾

Унинг мевалари яқиндир.

كُلُواْ وَٱشْرَبُواْ هَنِيٓـًٔۢا بِمَآ أَسْلَفْتُمْ فِى ٱلْأَيَّامِ ٱلْخَالِيَةِ ﴿٢٤﴾

Ўтган кунларда қилган нарсаларингиз туфайли енглар ва ичинглар, ош бўлсин.

وَأَمَّا مَنْ أُوتِىَ كِتَٰبَهُۥ بِشِمَالِهِۦ فَيَقُولُ يَٰلَيْتَنِى لَمْ أُوتَ كِتَٰبِيَهْ ﴿٢٥﴾

Ва аммо кимнинг китоби чап тарафдан берилса, у, вой шўрим, кошки менга китобим берилмаса эди.

وَلَمْ أَدْرِ مَا حِسَابِيَهْ ﴿٢٦﴾

Ва ҳисоб-китоб қандоқлигини билмасам эди.

يَٰلَيْتَهَا كَانَتِ ٱلْقَاضِيَةَ ﴿٢٧﴾

Қани (бу дунёдаги ўлим) охиргиси бўлса эди.

مَآ أَغْنَىٰ عَنِّى مَالِيَهْ ۜ ﴿٢٨﴾

Молу мулким мени сақлаб қола олмади.

هَلَكَ عَنِّى سُلْطَٰنِيَهْ ﴿٢٩﴾

Менинг султоним ҳам ҳалок бўлди, дейдир. (Мулку султоним, мансабу обрўйим, насабу хасабим ҳамма ҳаммаси ҳалок бўлди.)

خُذُوهُ فَغُلُّوهُ ﴿٣٠﴾

Тутинглар уни ва кишанланглар уни!!!

ثُمَّ ٱلْجَحِيمَ صَلُّوهُ ﴿٣١﴾

Сўнгра жаҳаннамга солинглар уни!!!

ثُمَّ فِى سِلْسِلَةٍۢ ذَرْعُهَا سَبْعُونَ ذِرَاعًۭا فَٱسْلُكُوهُ ﴿٣٢﴾

Сўнгра етмиш қулочли занжирга киритинг уни!!!

إِنَّهُۥ كَانَ لَا يُؤْمِنُ بِٱللَّهِ ٱلْعَظِيمِ ﴿٣٣﴾

Чунки у улуғ Аллоҳга иймон келтирмаган эди.

وَلَا يَحُضُّ عَلَىٰ طَعَامِ ٱلْمِسْكِينِ ﴿٣٤﴾

Ва мискинларга таом беришга қизиқтирмаган эди. (Мискинларга таом беришга қизиқтирмаслик шунчаликка олиб келса, имкони бўлса туриб уларга таом бермаслик қанчалик гуноҳ экан–буни китобхоннинг ўзи фаҳмлайверсин.)

فَلَيْسَ لَهُ ٱلْيَوْمَ هَٰهُنَا حَمِيمٌۭ ﴿٣٥﴾

Бас, бугунги кунда унга бу ерда бирон чин дўст йўқ.

وَلَا طَعَامٌ إِلَّا مِنْ غِسْلِينٍۢ ﴿٣٦﴾

Ва ғислийндан ўзга таом ҳам йўқ.

لَّا يَأْكُلُهُۥٓ إِلَّا ٱلْخَٰطِـُٔونَ ﴿٣٧﴾

У(таом)ни хатокорлардан бошқа ҳеч ким емас.

فَلَآ أُقْسِمُ بِمَا تُبْصِرُونَ ﴿٣٨﴾

Сизлар кўриб турган нарсалар билан қасам ичурман.

وَمَا لَا تُبْصِرُونَ ﴿٣٩﴾

Ва сизлар кўрмайдиган нарсалар билан ҳам.

إِنَّهُۥ لَقَوْلُ رَسُولٍۢ كَرِيمٍۢ ﴿٤٠﴾

Албатта у(Қуръон) карамли Расулнинг сўзидир. (Қуръони Каримни Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилиши У зот (с. а. в) у каломни тиловат қилувчи ва кишиларга етказувчи эканлигидандир.)

وَمَا هُوَ بِقَوْلِ شَاعِرٍۢ ۚ قَلِيلًۭا مَّا تُؤْمِنُونَ ﴿٤١﴾

Ва у шоирнинг сўзи эмас. Сизлар жуда оз ишонасизлар.

وَلَا بِقَوْلِ كَاهِنٍۢ ۚ قَلِيلًۭا مَّا تَذَكَّرُونَ ﴿٤٢﴾

Ва фолбиннинг ҳам сўзи эмас. Сизлар жуда оз эсларсизлар.

تَنزِيلٌۭ مِّن رَّبِّ ٱلْعَٰلَمِينَ ﴿٤٣﴾

Оламлар Роббисидан туширилгандир.

وَلَوْ تَقَوَّلَ عَلَيْنَا بَعْضَ ٱلْأَقَاوِيلِ ﴿٤٤﴾

Ва агар у Бизнинг (номимиздан) баъзи ёлғон сўзларни тўқиса.

لَأَخَذْنَا مِنْهُ بِٱلْيَمِينِ ﴿٤٥﴾

Албатта, Биз уни қудрат билан тутармиз.

ثُمَّ لَقَطَعْنَا مِنْهُ ٱلْوَتِينَ ﴿٤٦﴾

Сўнгра, албатта, унинг шоҳ томирини кесармиз.

فَمَا مِنكُم مِّنْ أَحَدٍ عَنْهُ حَٰجِزِينَ ﴿٤٧﴾

Бас, сизлардан ҳеч ким уни тўсиб қола олмас.

وَإِنَّهُۥ لَتَذْكِرَةٌۭ لِّلْمُتَّقِينَ ﴿٤٨﴾

Ва, албатта, у(Қуръон) тақводорлар учун эслатмадир.

وَإِنَّا لَنَعْلَمُ أَنَّ مِنكُم مُّكَذِّبِينَ ﴿٤٩﴾

Ва, албата, Биз сизларнинг ичингизда ёлғонга чиқарувчилар борлигини билиб турамиз.

وَإِنَّهُۥ لَحَسْرَةٌ عَلَى ٱلْكَٰفِرِينَ ﴿٥٠﴾

Ва албатта у кофирлар учун ҳасратдир.

وَإِنَّهُۥ لَحَقُّ ٱلْيَقِينِ ﴿٥١﴾

Ва албатта у шубҳасиз ҳақиқатдир.

فَسَبِّحْ بِٱسْمِ رَبِّكَ ٱلْعَظِيمِ ﴿٥٢﴾

Бас, улуғ Роббингнинг исмини поклаб ёд эт.