Surah Al-Qiyamah ( The Resurrection )

Ўзбек

Surah Al-Qiyamah ( The Resurrection ) - Aya count 40

لَآ أُقْسِمُ بِيَوْمِ ٱلْقِيَٰمَةِ ﴿١﴾

Қиёмат куни билан қасам.

وَلَآ أُقْسِمُ بِٱلنَّفْسِ ٱللَّوَّامَةِ ﴿٢﴾

Ва маломатчи нафс билан қасам.

أَيَحْسَبُ ٱلْإِنسَٰنُ أَلَّن نَّجْمَعَ عِظَامَهُۥ ﴿٣﴾

(Кофир) Инсон Бизни, унинг суякларини жамлай олмас, деб ўйларми?

بَلَىٰ قَٰدِرِينَ عَلَىٰٓ أَن نُّسَوِّىَ بَنَانَهُۥ ﴿٤﴾

Ҳа, Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга қодирмиз.

بَلْ يُرِيدُ ٱلْإِنسَٰنُ لِيَفْجُرَ أَمَامَهُۥ ﴿٥﴾

Балки инсон келажакда фисқу фужур қилишни хоҳлайдир.

يَسْـَٔلُ أَيَّانَ يَوْمُ ٱلْقِيَٰمَةِ ﴿٦﴾

У: «Қиёмат куни қачон?» деб сўрайдир.

فَإِذَا بَرِقَ ٱلْبَصَرُ ﴿٧﴾

Қачонки кўз даҳшатда лол қолса.

وَخَسَفَ ٱلْقَمَرُ ﴿٨﴾

Ва ой тутилса.

وَجُمِعَ ٱلشَّمْسُ وَٱلْقَمَرُ ﴿٩﴾

Ва қуёш билан ой жамланса.

يَقُولُ ٱلْإِنسَٰنُ يَوْمَئِذٍ أَيْنَ ٱلْمَفَرُّ ﴿١٠﴾

Ўшал кунда инсон, қочар жой қайда? деб қолар.

كَلَّا لَا وَزَرَ ﴿١١﴾

Йўқ! Қочадиган жой йўқ!

إِلَىٰ رَبِّكَ يَوْمَئِذٍ ٱلْمُسْتَقَرُّ ﴿١٢﴾

У кунда истиқрор фақат Роббинг ҳузурида бўлар.

يُنَبَّؤُاْ ٱلْإِنسَٰنُ يَوْمَئِذٍۭ بِمَا قَدَّمَ وَأَخَّرَ ﴿١٣﴾

У кунда инсонга аввалу охир қилганининг хабари берилар.

بَلِ ٱلْإِنسَٰنُ عَلَىٰ نَفْسِهِۦ بَصِيرَةٌۭ ﴿١٤﴾

Ҳа, инсон ўз нафсига қарши ўзи шоҳиддир.

وَلَوْ أَلْقَىٰ مَعَاذِيرَهُۥ ﴿١٥﴾

Гарчи узр-маъзурларини тўкиб соладир.

لَا تُحَرِّكْ بِهِۦ لِسَانَكَ لِتَعْجَلَ بِهِۦٓ ﴿١٦﴾

Сен шошилиб, у(Қуръон) билан, тилингни қимирлатма.

إِنَّ عَلَيْنَا جَمْعَهُۥ وَقُرْءَانَهُۥ ﴿١٧﴾

Албатта, уни жамлаш ва ўқиб бериш Бизнинг зиммамиздадир.

فَإِذَا قَرَأْنَٰهُ فَٱتَّبِعْ قُرْءَانَهُۥ ﴿١٨﴾

Бас, Биз уни ўқисак, қироатига зеҳн солиб тур.

ثُمَّ إِنَّ عَلَيْنَا بَيَانَهُۥ ﴿١٩﴾

Сўнгра уни баён қилиб бериш ҳам Бизнинг зиммамиздадир.

كَلَّا بَلْ تُحِبُّونَ ٱلْعَاجِلَةَ ﴿٢٠﴾

Йўқ! Балки сизлар шошар дунёни яхши кўрасизлар.

وَتَذَرُونَ ٱلْءَاخِرَةَ ﴿٢١﴾

Ва охиратни тарк этасизлар.

وُجُوهٌۭ يَوْمَئِذٍۢ نَّاضِرَةٌ ﴿٢٢﴾

У кунда бор чиройли юзлар.

إِلَىٰ رَبِّهَا نَاظِرَةٌۭ ﴿٢٣﴾

Роббисига назар солувчилар.

وَوُجُوهٌۭ يَوْمَئِذٍۭ بَاسِرَةٌۭ ﴿٢٤﴾

Ва у кунда бор тиришиб-буришган юзлар.

تَظُنُّ أَن يُفْعَلَ بِهَا فَاقِرَةٌۭ ﴿٢٥﴾

Ўзига умуртқасин синдирар иш бўлишига ишонар.

كَلَّآ إِذَا بَلَغَتِ ٱلتَّرَاقِىَ ﴿٢٦﴾

Йўқ! жон ҳалқумга келганда.

وَقِيلَ مَنْ ۜ رَاقٍۢ ﴿٢٧﴾

Ва, қутқарувчи ким? деганда.

وَظَنَّ أَنَّهُ ٱلْفِرَاقُ ﴿٢٨﴾

Ва, албатта, у фироқлигин билганда.

وَٱلْتَفَّتِ ٱلسَّاقُ بِٱلسَّاقِ ﴿٢٩﴾

Ва болдирлар бир-бирига алмашганда.

إِلَىٰ رَبِّكَ يَوْمَئِذٍ ٱلْمَسَاقُ ﴿٣٠﴾

У кунда ҳайдаб борар жой фақат Роббинггадир. (Яъни, жони ҳалқумига келиб қолганда, уни ҳаётда олиб қолиш учун барча чора кўрилади, Ким қутқараркин, деб илтижо қилинади. Лекин иложи бўлмай фироқ вақти келганига ишонч ҳосил бўлади. Жон чиққанда эса оёқлар жонсиз бўлиб бир-бирига чалмашади.)

فَلَا صَدَّقَ وَلَا صَلَّىٰ ﴿٣١﴾

Бас, у тасдиқламади ва намоз ўқимади.

وَلَٰكِن كَذَّبَ وَتَوَلَّىٰ ﴿٣٢﴾

Ва лекин ёлғонга чиқарди ва юз ўгирди.

ثُمَّ ذَهَبَ إِلَىٰٓ أَهْلِهِۦ يَتَمَطَّىٰٓ ﴿٣٣﴾

Сўнг ўз аҳлига керилиб борди.

أَوْلَىٰ لَكَ فَأَوْلَىٰ ﴿٣٤﴾

Ҳолингга вой бўлсин сенинг, вой бўлсин!

ثُمَّ أَوْلَىٰ لَكَ فَأَوْلَىٰٓ ﴿٣٥﴾

Яна ҳолингга вой бўлсин сенинг, вой бўлсин!

أَيَحْسَبُ ٱلْإِنسَٰنُ أَن يُتْرَكَ سُدًى ﴿٣٦﴾

Инсон беҳуда тарк қилинишнинг ҳисобини қилурми?

أَلَمْ يَكُ نُطْفَةًۭ مِّن مَّنِىٍّۢ يُمْنَىٰ ﴿٣٧﴾

У манийдан оққан нутфа бўлмаганмиди?

ثُمَّ كَانَ عَلَقَةًۭ فَخَلَقَ فَسَوَّىٰ ﴿٣٨﴾

Сўнг алақа бўлди. Бас бекаму-кўст этиб яратди.

فَجَعَلَ مِنْهُ ٱلزَّوْجَيْنِ ٱلذَّكَرَ وَٱلْأُنثَىٰٓ ﴿٣٩﴾

Бас ундан жуфтни–эркак ва аёлни яратди.

أَلَيْسَ ذَٰلِكَ بِقَٰدِرٍ عَلَىٰٓ أَن يُحْۦِىَ ٱلْمَوْتَىٰ ﴿٤٠﴾

Шундай зот ўликларни тирилтиришга қодир эмасми?!